17K111Telegramda ochish
Замбия Замбия ўзининг илк 750 млн.долларлик еврооблигацияларини 2012 йилда жойлаштирган. Барча пиар жараёнлар, роуд-шоу, андеррайтер ва консультантларга миллионлаб долларлик комиссиялари билан. 1 йил ўтиб яна 1 млрд.лик облигациялар чиқарилган ва ҳакозо. Хуллас ҳозирда 3 млрд.долларлик Замбия облигациялари муомалада. Муаммо шундаки, ЯИМ ва жон бошига ЯИМ бўйича Ўзбекистондан бойроқ бўлган қашшоқ Замбия иккинчи ойдирки еврооблигациялар бўйича фоиз тўловларини амалга ошира олмаяпти. Гарчи Замбия раҳбарияти муаммолар сабаби дея коронакризисни кўрсатиб келса-да, аслида дефолт илдизи мамлакатни саводсизларча ва иқтисодий зараркунандалик билан бошқарилганига бориб тақалади. Қанчалик кулгули бўлмасин, Замбия облигацияларини чиқара бошлаганида мамлакат ташқи қарзи салмоғи пастлиги ва бу инвесторлар учун маёқ бўлиши рўкач қилиб кўрсатилган. Облигациялардан тушган маблағларнинг аниқ йўналтириш режаси бўлмагани учун қарзлар бюджет харажатларини қоплашга ва шаффоф бўлмаган лойиҳаларга сарфланган. Бугунги кунга келиб Замбиянинг ташқи қарзи 12 млрд.доллар атрофида ва бу мамлакат ЯИМининг атига 45%ини ташкил этади холос. Замбия ЯИМ 60%игача бўлган ташқи қарз хавфсизлиги борасидаги тўқималар бошқарувдан узоқлаштирилган қашшоқ халқ, масъулиятсиз ва саводсиз ҳукумат, қарз жамғарилиши ва ишлатилиши самарасиз бўлган мамлакатлар мисолида умуман ишламаслигига яна бир мисол бўла олади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin