Сўз онгни белгилайди, онг эса сўзни
Луғатимиздаги ҳокимият, ҳукумат калималари бизнинг зеҳниятимизга ҳокимлик қилувчи, ҳукм этувчи сифатида сингиб кетган. Чизиқнинг қайси тарафида - ҳукм этувчи ёки ҳукм этилувчи томонида турганимиздан қатъий назар.
Ғарб талқинидаги government - бошқарувчи, бошқариш функцияларини бажарувчи институт тарихимизда ҳам, шууримизда ҳам бўлмаган.
Биз ижро органига ҳукмдор эмас, вақтинча ёлланган бошқарувчи сифатида қарай оламизми? Ҳукмдорлар эса ўзларини ёлланган бошқарувчи ўлароқ кўрадиларми?
Ва бунинг учун аввал онг ўзгаришлари негиз тутмоғи лозимми ёки сўз?
@the_bakiroo