31K187Telegramda ochish
Навбатдаги 1,5 млрд.долларлик қарзлар жалб қилинмоқда: ойлик ва нафақалар ошириладими? Лондон биржасида инвесторлар учун жойлаштирилган очиқламаларга кўра, Ўзбекистон умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик еврооблигациялар чиқарилувини расмийлаштирмоқда: 6 трлн.сўм. 3 йил муддатга: 500 млн.доллар ва 500 млн.евро. Доллардаги чиқарилув 7 йилу 3 ойлик, евродаги чиқарилув 4 йиллик. Ўзбекистон ҳукумати еврооблигациялар орқали охирги марта 2024 йил май ойида умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик қарз жалб қилганди. Ўшанда ҳам жалб қилинаётган маблағларнинг аниқ мақсади кўрсатилмаган ва қарзлар издан чиққан бюджет харажатларини қоплашга, катта эҳтимол билан мазасини ўғри олигархлар тортаётган субсидияларга йўналтирилганди. Тарифларнинг каррасига оширилганига қарамай, ўшанда ойлик ва пенсиялар индексация қилинмаганди. Бу сафар қандай бўлади? Навбатдаги қарзлар яна бюджетни ўпираётган субсидияларга кетадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin