28K67Telegramda ochish
“Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун” Лондон биржасида жойлаштирилган халқаро облигациялари бўйича қуйидаги фоиз ставкалари қайд этилди: 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича – 6,95 фоиз (2024 йил май ойида чиқарилган 7 йиллик суверен халқаро облигациялари 7,125 фоиз ставкасида жойлаштирилган); 500 млн евро (525 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 4 йиллик облигациялар бўйича – 5,1 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар – 5,375 фоиз ставкасида); 6 трлн сўм (463 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича – 15,5 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар – 16,625 фоиз ставкасида). Халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш учун йўналтирилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin