27K33Telegramda ochish
Евробондлардан жалб қилинган қарз маблағлари ипотека дастурига етадими? Маълумот учун, 2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс ажратилиши кўзда тутилган. “Ипотекани қайта молиялаш компанияси”га 2,3 триллион сўм ресурс йўналтириш мўлжалланган. Давлат ипотека дастури бўйича ресурслар Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича (ҳозирда 13,5%) ажратилади. "Ипотекани қайта молиялаш компанияси"га бюджет ресурслари Марказий банк асосий ставкасидан уч фоиз бандга юқори ставкада (ҳозирда 16,5%) ажратилади. Бошқача айтганда, евробондлардан тушган маблағлар ипотека дастурини молиялаш учун эълон қилинган параметрлар доирасида етиб ортади, лекин муддатлар ва фоизлар мутаносиблиги бўйича фарқликлар юзага келади, бу фарқликлар қарзларга келгуси йилларда хизмат кўрсатишда бюджетга қўшимча юклама ҳосил қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin