12K30Telegramda ochish
2021 йилда уй-жой қурилиши учун ажратиладиган маблағлар асосан ташқи қарз ҳисобига қопланади Бу ҳақда Молия вазирлиги департамент директори Фарруҳ Ботиров маълум қилган. "Бу маблағлар асосан ташқи қарзлар ҳисобидан қопланади. Евробондлар, халқаро молия бозорларига жойлаштирилган бондлар ҳисобидан олинган маблағлар банклар талаби бўйича узоқ муддатга (20 йил) берилади. Биз фуқаролар талаби ва ишонч ҳосил қилишлари учун мазкур бозорда оператор вазифасини бажардик. Фуқаролар билишсинки, қурилган уйларни оламан деганда банкда ресурс (10,5 триллион сўм) бор. Шу нарсани биз таъминлаб берамиз". Шунингдек, Ботиров илгаригидек кафолатланган сотиб олувчига кўникиб қолган қурувчиларнинг уй-жой қуриш учун фуқарони олдиндан бириктириб бериш масаласига ҳам тўхталган: "Табиий танлаш, бозор бу. Қуролмадими, у ёғига бошқа қурувчи қуради ёки банкдан кредит олиши мумкин бўлади. Энди қурувчилар ҳам бозорга мослашиши керак".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin