13K53Telegramda ochish
Коронавирус эпидемияси келтириб чиқарган кризис вақтида уй-жой қурилиши ва ипотека дастурининг молиялаштиришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керакмикан, дейман. Нега? Ўтган йили ноябрда қабул қилинган ва ипотека тизимида инқилобий бозор ўзгартиришлар ясаши лозим бўлган 5886- сонли Президент қарорига кўра, 2020 йилда қишлоқ жойларда 820 млрд.сўмлик, шаҳар жойларда қарийб 4,5 трлн.сўмлик, жами 5,3 трлн.сўмлик уй-жойлар қурилиши режаланган. Бу лойиҳаларда давлат тижорат банкларига 4,3 трлн.сўмлик арзон ресурс бериш ва аҳолига субсидиялар тақдим этиш орқали қатнашиши белгиланган. Ҳозирда ва яқин бир неча ойлик истиқболда ҳам аҳолининг жуда кенг қатламларида янги уй-жой олиш ёки уй-жой шароитини яхшилаш иккинчи, учинчи планга ўтади ва очиғини айтиш лозимки, ипотека учун дастлабки бадални топиш ва кредит тўловларига сарҳисоб қилиб пул етказиш шу кунларда ва яқин келажакда ҳам жуда мушкул вазифа. Даромадлар ва ишчи ўринлари қисқариши шароитида янги бериладиган ҳар қандай кредит жуда тез орада потенциал муаммоли кредитга айланади. Ипотека дастурни молиялаштиришни тўхтатиб туриш давлат бюджетига юкламани ҳам сезиларли даражада камайтиради. Қайтараман, бу жуда ва ўта шахсий фикрлар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin