Энергетикада тубга қулашнинг янги бешйиллиги бошланди
2025 йил январида беш йил олдин бошланган энергетикадаги деградациянинг янги бешйиллиги тубларига қараб шўнғиш бошланган. Ой давомида ўтган 2024 йил январига нисбатан энергетик товарлар ишлаб чиқариш қисқариши барча йўналишларда яққол намоён бўлган. Хусусан:
Газ 3 874,8 млн.куб (қисқариш 119,8 млн.куб);
Нефть 55,1 минг тонна (- 5,3 минг тонна);
Газ конденсати 101,0 минг тонна (-10,7 минг тонна);
Дизель 33,2 минг тонна (-17,0 минг тонна). Мутлақ минимум;
Бензин 99,0 минг тонна (-25,6 минг тонна);
Электр энергияси 7 253 млн.кВт.соат (-323,5 млн.кВт.соат).