Газ қазиб олиш яна қисқара бошлаган
Икки ойлик барқарорликдан кейин газ қазиб олишнинг қисқариши бошланган. Уч ярим йил узлуксиз давом этган қулаш жараёни май ойида яна кузатилган.
Май ойи давомида 3 353,5 млн.куб газ қазиб олинган, бу ўтган йилнинг майига нисбатан 244,9 млн.кубга кам. 5 ойлик умумий қисқариш 553,3 млн.кубга етган.
Шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда бошқа муҳим ёқилғилардан нефть (56,5 минг тонна, -7,2 минг тонна) ва газ конденсати (86,9 минг тонна, -8,8 минг тонна) қазиб олиш, бензин ишлаб чиқариш (98,2 минг тонна, -7,4 минг тонна) ҳам қисқаришдан тўхтагани йўқ.
Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 18,8 минг тоннага, 116,1 минг тоннагача кўпайган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш 200 млн. кВт.соатга, 6 599,1 млн.кВт.соатгача ошган (ижобий тенденция фақат янги қувватлар ҳисобига юз бермоқда).