19K44Telegramda ochish
Барқарорлик: Энергетиканинг чўкиши давом этмоқда Май ойида ҳам ёқилғи энергетикасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган — эркин қулаш давом этмоқда. Ой давомида газ қазиб олиш 3,2 млрд.кубгача тушган (-0,2 млрд.куб). Беш ойлик қисқариш 2,6 млрд.кубга етган. Нефть қазиб олиш 52,9 минг тоннагача қисқарган (-3,6 минг тонна). Дарвоқе, бир сўм тўламай эгаллаб олинган нефть конлари қачон давлат ва халқ илкига қайтарилади? Газ конденсати қазиб олиш 72,4 минг тоннагача пасайган (-14,5 минг тонна). Май ойида бензин ишлаб чиқариш 84,7 минг тоннагача (-17,7 минг тонна), дизель ишлаб чиқариш 95,4 минг тоннагача (-21,3 минг тонна) тушиб кетган. Ёқилғи импортига сунъий боғланганимиз босқинчи Россия энергоинфратузилмасига берилаётган зарбалар ҳали бери тўхтамаслиги ҳисобга олинса. бизни ҳозир бўлаётганидек — тўхтовсиз нарх ошиши ва эҳтимолки, дефицитлар ҳам кутиб турипти. Нархи эркинлаштирилган кўмир қазиб олиш қулашдан тўхтамаган. Ой давомида атига 300 минг тонна кўмир қазиб олинган (-400 минг тонна). Ҳар қандай "энергоислоҳот" нарх оширилишидан бошқа якун бермаслигини биринчи марта кўраяпмизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin