Ёқилғи энергетикасида перманент қулаш тўхтамаган
Апрель ойида ёқилғи энергетикаси кўрсаткичларининг пасайиши давом этган.
Газ қазиб олиш 700 млн.кубга қисқариб, 3 млрд.кубга тушган. Йил бошидан бери пасайиш 2,4 млрд.кубга етган.
Бошқа хом-ашёлар қазиб олишда ҳам янги минимумларгача қулаш кузатилмоқда. Нефть қазиб олиш 51,7 минг тоннагача (-1,8 минг тонна), газ конденсати қазиб олиш 77 минг тоннагача (-21,6 минг тонна) пасайган бўлса, кўмир қазиб олиш 3 карра қисқариб, 200 минг тоннага тушиб қолган (кўмир нархларини эркинлаштириш ёрдам берармикан?).
Барқарорлашгандек кўринган дизель ишлаб чиқариш 100,1 минг тоннагача (-43,2 минг тонна) қисқарган.
Электр энергияси генерацияси 6 924,7 млн.кВт.соатгача (-127,5 млн.кВт.соат) камайган.
"Барқарорлаштириш ва [ҳажмларни] ушлаб бориш" мақсадига эришишнинг қандайдир муддатлари борми?
Дарвоқе, саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми ўсиши мартдаги 8,0%дан апрелда 7,8%гача секинлашган.