21K45Telegramda ochish
Газ қазиб олиш қисқариши тезлиги пасаймаган, электр ишлаб чиқариш қисқариши деярли тўхтатилган Расмий статистикага кўра, апрель ойида 3,9 млрд.куб газ қазиб олинган, бу бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан деярли 400 млн.кубга, жорий йил март ойига нисбатан 200 млн.кубга камроқ. 2023 йил бошидан ҳисоблаганда бу қазиб олиш кўрсаткичларининг тўртинчи ой кетма кет пасайиб бориши. Айни пайтда электр энергияси генерациясининг қисқариши деярли тўхтатилган. Апрелда 5,5 млрд.квт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг апрели билан деярли тенг кўрсаткич. Лекин жорий йил мартга нисбатан электр ишлаб чиқариш ҳажми 400 млн. квт.соат камроқ. Мазкур ҳолат электр энергияси импорти апрелдан ошгани билан боғланиши мумкин. Кўмир қазиб олиш ойма-ой қирқимда ҳисоблаганда ўсиш чизиғига чиққан, лекин тўрт ойлик жамланма ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг тўрт ойига қараганда 7%дан кўпроққа ёки 118,5 минг тоннага ортда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, расмийлар иситиш тизимида кўмирга қайтиш чоралари доирасида 2023 йилда кўмир қазиб олишни 22,6%га ёки 1,6 млн.тоннага оширишмоқчи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin