24K73Telegramda ochish
Поездларда кондиционер ишламаса, йўловчига компенсация тўланиши керак! Буни мен ўйлаб топмаганман. Рақобат қўмитаси эълон қилган тартибга кўра, поезд таркибидаги йўловчи вагонининг совитиш тизимлари ишламагани бўйича мурожаатлар ўз тасдиғини топган ҳолларда, мазкур йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўтадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламагани учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилиши лозим. Ҳар йили ёз келди дегунча Ўзбекистон поездлари совутиш тизими ишламаслиги йўловчиларнинг муаммосига айланади. Ва темир йўлчиларнинг раҳбарлари ҳар йили вагонларнинг совутиш тизимини тузатамиз дея қасам ичишади. Мана ўтган йилгиси: "Поездлар тўхтаб турганида ҳам кондиционер ўчмайдиган бўлади". Кимдир буларга ваъдаларини эслатадими? Маблағларнинг мақсадли сарфланиши ўрганиладими? Нега 21-асрда вагонларда совутиш тизими ишламаслиги керак? Пўрим кабинетингизда ёки ўзингиз учун махсус жиҳозланган вагонларингизда кондиционер ишламаса, қанча чидайсизлар, жаноблар? Ва ўзи поездлар кечикиши учун ҳам қаттиқ жарималар белгилаш пайти келган. Иссиқ ҳарорат баҳона бўлмаслиги керак, йўллар, вагонлар, инфратузилма фавқулодда иссиққа, 50-60 градусга мўлжаллаб қурилиши керак эмасми? Қани кўтаринглар стандартларни! Қачонгача буларнинг ношудлиги учун истеъмолчи зиён кўриши керак?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin