26K52Telegramda ochish
Чилонзорда свет ва сув муаммо бўлмайди Кечаги тақдимотларда Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция қурилиши режалаштирилаётгани ҳам эълон қилинган. Қайд этилишича, бу орқали шу ҳудуддаги бўлажак лойиҳалар учун қўшимча қувват пайдо бўлади, ҳозирги тармоқларга юклама тушмайди. Шунингдек, Чилонзорда 20 минг метр куб сиғимга эга сув резервуари барпо этилиши мўлжалланган. Натижада Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Учтепа туманларида ичимлик суви таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Кунига қарийб 8 минг киловатт соат электр тежалади. Маҳалла ва кварталлар ичидаги қурилишлар, янги уй-жойлар пойтахтнинг аҳолиси зич туманлари инфратузилмасига босимни йилдан-йилга оширмоқда. Масалан, чилонзорликлар қиш ва ёзда свет ва сув тез-тез ўчишидан, яна ёзда юқори қаватларда сув босими пастлигидан кўп шикоят қилувчилар ҳисобланишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin