21K37Telegramda ochish
Нима учун истеъмолчи фойдасига жарима йўқ? Биласизларми, нима учун миллий авиакомпания ва унинг қимматчи шўъбаси (бу конторани лоукостер дейишга тил бормайди), электр ва газ таъминотидаги энергомонополистлар-у, чайқовчи автомонополистлар истеъмолчи устидан исталган ишини қилишади? Чунки уларга жазо йўқ. Ҳеч қанақа жазо йўқ. Нари борса, истеъмолчига пулини қайтариб беради (туя эмаслигингизни исботласангиз). Жарима, пеня, товон, ҳеч қанақа тийиб турувчи восита йўқ. Агарда мабодо истеъмолчи шартномани бузса, отнинг калласидек товон тўлайди. Масалан, ўша Silk avia’дан қайтарилмас билет олсангиз ва мабодо қайтарсангиз, пулингиз тўлиқ куяди. Қайтарилувчи билет олсангиз ҳам, қайтарсангиз ёки алмаштирсангиз, товон тўлайсиз. Мана шунақа одолоти бор-да ўлмас монополистларимизнинг. Уларга қонун йўқ. Уларни тийиши ва тенгликни таъминлаши керак бўлган антимонополия нимадир қилиши учун шу монополистларнинг катталаридан рухсат олиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin