21K22Telegramda ochish
Инфляцияга қарши ва истеъмолчилар ҳимояси учун Рақобат қўмитаси ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми инфляцияга таъсир қилувчи бозор механизмларини илмий асосланган тарзда таҳлил қилиш, асоссиз нарх ошиши ва монополь мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, шунингдек, тармоқлар кесимида нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ўзаро маълумот алмашишни, Истеъмол бозорида таклиф омилларини биргаликда ўрганиш ва хатарларни олдини олиш йўналишида ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлашни назарда тутади. Унга кўра: – инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашда институционал ҳамкорликни кучайтириш; - товар ва хизматлар бозорларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш; – нарх шаклланишига таъсир этувчи монополь шароитларни тезкор аниқлаш бўйича ўзаро маълумот алмашинуви тизимини йўлга қўйиш; – бозордаги концентрация даражаси, ягона тармоқ иштирокчилари, монополь ҳолатлар ва бозор ҳукмронлиги ҳолатларини таҳлил қилишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, молия бозорларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича фикр алмашиш мақсадлари белгилаб олинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin