Антимонополия тўсатдан овоз чиқарди ва шу заҳоти овози ўчирилди
10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни тўхтатган Humo air авиакомпанияси харидорларга келтирган ноқулайликлари сабабли «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни бузгани эълон қилинди. Антимонополиянинг бу ҳақдаги расмий муносабати бироз ўтмай ўчирилган. Ёки ўчиртирилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда истеъмолчиларни ҳамма талаши мумкинлиги, уларнинг биронта ҳимояти йўқлиги ҳақида ёзган эдик.
Икки марта бошчиси олиб ташлангач, Антимонополия истеъмолчилар тарафда туриб қонунни ва ҳуқуқларни ҳимоя қилишга анча тийилиб қолган эди. Ўчирилган расмий баёнотда авиакомпания томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилгани маълум қилинган.
Humo Air'нинг ўзбошимча ҳаракатлари бўйича шу пайтгача Транспорт вазирлиги ва Ўзавиация бирон бир муносабат билдиргани йўқ. Ички рейсларни кўпайтириш бўйича Давлат раҳбари томонидан қўйилаётган шунча талабларга ва берилаётган субсидияларга қарамай, фақат маҳаллий рейслар учун ташкил этилган ва лицензия олган авиакомпаниялар бир ирғишлаб халқаро рейслар секторига ўтиб кетаётгани алоҳида текширишларни талаб қилади.
- https://telegra.ph/file/08d9caebebe5f4b2046d1.jpgtelegra.ph
- https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/18/humo-air/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7796@the_bakiroo