18K57Telegramda ochish
Silk avia самолетлари нега 21 соат ерда ўтиради? Вазир Маҳкамов темир йўлларининг юкламаси ва тирбандлигини важ қилиб кўрсатганини, майли, қабул қилайлик. Лекин, айтайлик ҳавода, яъни Ўзбекистон осмонида қанақа тирбандлик бор? Масалан, ўзини ўзи лоукостер деб эълон қилган Silk avia самолетлари суткасига ўртача 3 соатгина ҳавода бўлади. Буни маҳаллий авиавокзалдан учганлар ўз кўзлари билан кўрган бўлишлари керак, атласнусха 5та самолет вилоятларга бир марта бориб қайтгач, кун-у тун тизилишиб қатор туради. Ястаниб. Silk avia'нинг бу бизнес-модели лоукостер моделининг моҳиятига зид. Лоукостер модели ўзи самолетни тиндирмаслик дегани, энг муваффақиятли лоукостер компаниялар самолетлари суткасига 15-18 соат ҳавода бўлади. Учади, қўнади, ярим соатгина заправка қилади, йўловчи олади ва яна учиб кетади (Easyjet, Ryanair, Wizzair қилиб, узоққа бормайлик, қирғизларнинг TezJet самолетларида учиб кўрган билади). Silk avia самолетлари тун-у кун ерда пашша қўриб ўтириши ҳатто ўз отаси ҳавошканинг олдида ҳам кулгули. Ҳавошканинг самолетлари суткасига камида 10 соат ҳавода бўлади. Албатта, барча белгиларига кўра Silk avia лоукостер эмас. Бу конторадан мақсад аввал бошдан имтиёз ундириш орқали бюджет ресурсларини ўзлаштириш бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin