Халқ банкида муҳим рақамли қадам: эскроу хизматлари тўлиқ онлайн форматга ўтди
Халқ банки кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотдиси жараёнларида эскроу ҳисобварақлари бўйича хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, “xazna” иловаси орқали онлайн форматда ишга туширди.
Ёзилишича, Халқ банки мижозлари энди банк хизматлари марказларига ташриф буюрмасдан туриб, "xazna" иловасида эскроу ҳисобварағини масофадан очиш ва битимларни хавфсиз, шаффоф ҳамда қулай тарзда онлайн амалга ошириш имкониятига эга.
Бу қадам Халқ банкининг замонга тез мослашаётгани ва мижозлар учун қулай, ишончли ҳамда самарали хизматлар яратишга алоҳида эътибор қаратаётганини кўрсатади.
Икки ой аввал қайсики банк биринчи бўлса ва биринчи бўлиб мижозларга тўлиқ онлайн хизмат таклиф этса, ўша банк Проприетар брендга ҳам айланиши мумкинлигини айтгандик. Эртага бошқа банклар ҳам шу йўлдан юради барибир. Лекин Халқ банки буёғига биринчи бўлиб қолаверади.
- https://t.me/xalqbankinfo/5420@xalqbankinfo
- https://t.me/the_bakiroo/12198@the_bakiroo