22K118Telegramda ochish
Эскроу ҳисобварақларига онлайн хизмат кўрсатиш мумкинми? 1 апрель яқинлашган сайин ўзбек бонкалари эскроу ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш тартиб-таомилларини тушунтиришга урғу беришмоқда. Шу ўринда кўчмас мулк ва автомобиль сотувларида эскроу ҳисобварақларига хизмат кўрсатишнинг барча жараёнларини, агар харидор ва сотувчи битта банк хизматидан фойдаланмоқчи бўлса, тўлиқ автоматлаштириш мумкинлиги айтиб ўтиш керак. Айрим банклар бу бўйича технологик ишланма ва техник ечимларини тайёрламоқда. Яъни, эскроу ҳисобварақ банк иловаси орқали онлайн очилади (қўшимча идентификация ва офертани қабул қилган ҳолда), иловага боғланган пластик ёки банк ҳисобварақларидан онлайн тўлдирилади. Олди-сотди битими нотариал амалга оширилгач эса (маблағ етарли бўлса), эскроу ҳисобварағидаги маблағлар сотувчи ҳисобидан харидор ҳисобига ўтказиб берилади. Бунинг учун банкка жисмонан бориш, вақт сарфлаш керак бўлмайди. Қайсики банк бу борада биринчи бўлса ва биринчи бўлиб мижозларга тўлиқ онлайн хизмат таклиф этса, ўша банк Проприетар брендга ҳам айланиши мумкин (худди термос, ксерокс, памперс ёки клик сингари).

Arxivda shunga yaqin