20K77Telegramda ochish
Агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса — эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади Марказий банк давлат улуши мавжуд тижорат банкларидаги эскроу ҳисобварақлар учун тавсия этилаётган тариф комиссиялар миқдори ҳақида ахборот бермоқда. Демак, расман 1-апрелдан бошлаб эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича хизматлар учун комиссиялар: 🟣Кўчмас мулк бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача). 🟣Автотранспорт воситалари бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача). Агар харидор ва сотувчига битта банкда хизмат кўрсатиладиган бўлса — комиссия фақат бир марта олинади. Агар улар турли банкларда бўлса — ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin