Темир йўлда йўловчи ташишда туристлар устувор бўлиб қолган
Ўтган куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам Қонунчилик палатасида ҳисобот берган.
Вазирга кўра, 2025 йилда темир йўлда жами 10,5 млн.йўловчи ташилган. Маҳкамов берган рақамлардан келиб чиқилса, 2025 йилда туристлар ташиш 21,3%га ошган бўлса (+400 минг), ўзбекистонликларни ташиш атига 1,3%га кўпайган (+100 минг).
Бошқача айтганда, темир йўлда, айниқса тезюрар поездларда йўловчи ташишда туристлар устувор бўлиб қолган (буни тезюрар поездларга чипта олишга беҳуда уриниб кўрганлар билади, қатновлар туристик компаниялар томонидан хорижликлар учун ёппасига бронь қилинади).
Айтилишича, тезюрар поездларга чипта дефицити 30%га етган ва асосий темир йўл участкаларида юқори юклама туфайли жиддий ўзгаришлар кутиш керак эмас.
Шунингдек, байрам ва узун таътиллар арафасида қўшимча 30% таркиб йўлга қўйилади (ва бор имкониятларнинг ўзи шу).
Темир йўлда йўловчи ташиш деградацияси чуқурлигини расмий статистикадан ҳам кўрсангиз бўлади.
Депутатлар кўтарган саволларда темир йўлда хизмат сифатининг пастлиги ва оддий ечимлар (масалан, вагонларни совутиш) ҳам мавжуд имкониятларга қарамай, амалга оширилмаслигидан ёзғиришган.
- https://parliament.gov.uz/lifestream/231gov.uz
- https://t.me/statistika_rasmiy/7360@statistika_rasmiy