19K100Telegramda ochish
Тошкент метроси муаммосининг илдизи санкция остидаги Метровагонмашга қарамликда эмасми? Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари метродаги азобли тиқилинч ва пала-партиш, узун интервалдан 3-4 йил аввал қандай азоб чекишган бўлса, ҳозир ҳам аҳвол шундай. Бунинг асосий сабаби, расмийлар тан оладими ё йўқми, йўловчилар сони ўсишига мутаносиб равишда поездлар (составлар) сони ўсмаётганида. 2022 йилдаги катта режалар бўйича метро учун 84 та янги состав харид қилиниши керак эди (кейин бу режалар тасдиқланган дастурдан умуман чиқариб юборилган). 2021-2024 йилларда метрода кунлик йўловчи ташиш 3 карра ўсган (300 мингдан 930 минггача). Составлар сони эса 2 карра ҳам ўсмаган) (36тадан 65 тагача). Транспорт вазирлиги ўзи ўтган йили ноябрда берган маълумотга кўра, 2025 йилда 26та янги поездлар харид қилиниши ва составлар сони 91тага етиши керак эди. 2025 йилда нечта поезд келтирилгани ва ҳаракатдаги составлар сони нечтага етгани ҳақида биронта очиқ маълумот йўқ. Эҳтимолки, ваъдалар яна бажарилмаган (худди аввалги йилларда бўлгани каби). Бунга сабаб шундаки, дунё бўйича Кореядан Чехиягача ўнлаб муқобил ва самарали ишлаб чиқарувчилар борлигига қарамай, бизнинг шимолсеварларимиз ҳалиям Метровагонмаш билан ишлашни маъқул кўради. Транспортчиларимиз учун севимли Метровагонмаш 2023 йилда АҚШ санкцияларига киритилган. Санкцияларга киритилишдан аввал ҳам буюртмалар вақтида етказилмаган, ойлаб, йиллаб кечикилган, санкциялардан кейин эса аҳвол ёмонлашган бўлса, ёмонлашганки, асло ўнгланмаган (биз ўзбекистонликлар нима, Метровагонмашни бюуртма билан боқиш кафолатини олганмизми, тушунмайман). Тошкент метросида нимадир яхши томонга ўзгариши учун учун ишни метро поездлари харид тизимини ўзгартиришдан бошлаш лозим. Лекин метро ва транспорт тизими ҳозирги раҳбариятидан бундай қадамни кутиш ўринсиз бўлади. Улар учун шимоллик оғалари билан ишлаш ва агрессорнинг триколори туширилган поездларни олишда давом этиш қулай ва афзал, халқаро тендерлар, очиқлик, шаффофликдан улар азроилдан қўррқандек қўрқишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin