21K23Telegramda ochish
Навоий аэропорти Ўзбекистон хабига айланадими? Кечаги йиғилишда Навоий аэропортини “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқарув тизимидан ажратган ҳолда, унга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ҳамда техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳамда шартномалар тузиш ҳуқуқи берилиши эълон қилинди (ишончли бошқарувга топшириладими ё мавжуд маҳаллий бошқарув автономлашадими, айтилмаган). Қайд этилишича, аэропортда тижорат ва ноавиацион фаолият кўрсаткичлари 50 фоизга оширилади, 25 тадан ортиқ авиакомпанияларнинг доимий парвозлари йўлга қўйилиб, қайта ишланадиган юк ҳажми 20 минг тоннадан оширилади. Ўзбекистоннинг қоқ марказида жойлашган Навоий аэропорти имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга уриниш биринчи марта эмас. Ўтган эпохада Навоий аэропорти Korean Air авиакомпаниясига бошқарувга топширилган ва аэропорт базасида халқаро интермодал логистика маркази ташкил этилганди. Янги эпохада, 2019 йилдан кейин мазкур битим узайтирилмаган. 2024 йил якунларига кўра, Навоий аэропорти йўловчи ташиш бўйича энг кичик аэропортга айланиб қолган (2025 йил ва юк ташиш кўрсаткичлари очиқланмаган). Ҳозирда аэропортга пойтахтдан Silk avia ва ҳафтада бир марта Москвага Uzbekistan express қатновлари мавжуд холос. Навоий аэропортини Ўзбекистоннинг юк ва йўловчи хабига айлантириш вазифаси ўтган эпохада бажарилмай қолганди. Бу вазифа уддаланиши мумкин, агар авиаёқилғи таъминоти ва осмонни очишга тўсқинлик қиладиган ўта тор манфаатлардан воз кечилсагина.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin