33K148Telegramda ochish
Ўзбекча хусусийлаштириш: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Ipoteka-bank”даги блокловчи пакети ювилиб кетишига рози бўлиб овоз берган Бунақаси фақат Ўзбекистонда юз беради. Демак, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўз назоратидаги қолган улушни можор қардошларга сотмаган. "Ipoteka-bank”даги давлат улушини тамсил этувчи Вазирлик ўзининг блокловчи улушини осонгина ва яна ўз ихтиёри билан топшириб қўя қолган. Ўтган йили, битим амалга ошгани эълон қилинган вақтда OTP Bank "Ipoteka-bank”нинг фақат 73,71%ини қўлга киритган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назоратидаги 98 фоизлик улушнинг 75%и). Яъни, ўтган йил ноябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (24,5-24,8%) ва миноритар акциядорлар (1,5-2,0%) қўлида блокловчи пакет бўлган. Можор қардошларда мустақил равишда энг муҳим қарорларни амалга ошириш ҳуқуқи бўлмаган. Иқтисодиёт ва молия вазирлигини овозлари ва қўлловисиз. Лекин "Ipoteka-bank”нинг 2023 йил 10 ноябрдаги акциядорлар умумий йиғилишида 844,6 млрд.сўмлик қўшимча акция чиқариш ва акцияларни ёпиқ обуна билан OTP Bank Nyrt.га жойлаштириш тўғрисидаги масала кун тартибига киритилган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, агарда Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқилса, уям майли, кейинги босқичда ўз улушини қимматроқ сотиши учун бу масалага қарши овоз бериши керак эди, вассалом. Вазирлик нима қилган деб ўйлайсиз? Ўзининг қарийб 25%лик улушини 19,6%гача тушиб кетишига олиб келадиган, хусусийлаштириш жараёнида Ўзбекистон манфаатларига зид келадиган қарорларни олдини олиш ва блоклаш имкониятини берадиган қарорга рози бўлиб овоз берган. Мана сизга ўзбекча хусусийлаштириш. Можор қардошлар вазирликнинг кўз юмиб туриши ортидан юз берган бу чиқарилув орқали ўз улушини 79.6%га етказиб олишган ва энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назоратида қолган 19,1%лик улушни сотиб олишга умуман муҳтож ҳам эмас. Қўшимча акциялар чиқариб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги улушни ювиб юборишда давом этилаверади. Агар вазирлик қолган пакетни сув текинга ёки бошқа схемалар орқали топширмаса. Нормал дунёда ва нормал битимларда акцияларнинг иккита пакетга бўлиб сотилишидан ягона мақсад, кейинги траншдаги блокловчи пакетни қимматроқ сотиш ҳисобланади. Узоққа бормайлик, масалан, TBC Bank Group Payme'нинг 51% улуши учун 2019 йилда 5,5 млн.доллар тўлаган бўлса, орадан 4 йил ўтиб қолган 49% улуш учун 10 баробардан зиёд, 55,7 млн.доллар тўлашга тўғри келган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin