26K30Telegramda ochish
Саволлар блокловчи пакетдан ўз хоҳиши билан воз кечганларга қаратилган эди "Ipoteka-bank” активларининг бегоналаштирилиши ва давлат блокловчи улуши емирилиб кетгани бўйича банкнинг баёноти очиқланган. "Ipoteka-bank” Бош офиси ва филиаллари жойлашган биноларнинг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни мутлақо рад этади". “Ipoteka-bank” АТИБ акциялари таркибидаги ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги гап-сўзларга келсак, ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан OTP Bank Plc. ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилаётганига аниқлик киритиш зарур. Ўз навбатида, "Ipoteka-bank” АТИБ Банк фаолиятига кўрсатилаётган қизиқишни юқори баҳолайди ва манфаатдор томонларни банк фаолиятига алоқадор ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиб боради". Шахсан менда “Ipoteka-bank”ка нисбатан умуман эътирозлар йўқ, қайтараман, бу бўйича барча саволлар банкнинг давлат улушини ифода этувчиларга қаратилган: "Ipoteka-bank” акциялари сотилишининг шартлари қандай эди? Шу оралиқда ва ундан кейинги даврда инвестор бажариши керак бўлган қанақадир ковенантлар, айтайлик, банк активларини бегоналаштириш бўйича чекловлар белгиланганми? Иккинчи савол, блокловчи пакетнинг ювилиб кетишга нега ва қайси мотивлар билан рози бўлингани ва энди қолган улушларни қимматроқ сотиш бўйича музокараларда давлат позициясининг заифлашган билан боғлиқ. Чунки OTP Bank'да қолган давлат улушини қимматроқ сотиб олишдан кўра, давлат улушини ювиб юборишда давом этиш манфаатлироқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin