20K91Telegramda ochish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Туронбанкнинг 1 000 сўмлик акциясини 1 700 сўмдан сотиб олади Давлат бонкалари хусусийлаштириш янги муддатларини эълон қилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги худди шу банклар капиталига пул киритишда давом этмоқда. Яъни вазирлик бир қўли билан банкларни сотишни режа қилаётган бўлса, иккинчи қўли билан худди шу банклар акцияларини сотиб олмоқда. Майли, акцияларни бозор нархида сотиб олса, қимматига сотиб олмоқда (бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа идоралар қимматликларни каррасига қиммат сотиб олса нима бўларди?). Улар бўйича бирон сўм дивиденд олинган бўлсаям, майлийди. Вазирлик бу сафар очиқ бозорда 1 000 сўмдан арзон сотилаётган Туронбанк акцияларини нақд пулга (кредит линиялари конвертацияси бўлсаям майлийди) ва ёпиқ обуна билан (ҳукуматнинг ёпиқ фармойиши асосида) 1 700 сўмдан сотиб олмоқчи (жами 150 млрд.сўмга). Корпинфо портали Туронбанкнинг бир йил аввалги 1 700 сўмдан таклиф этган чиқарилуви жойлаштирилмаганига эътибор қаратмоқда (ростанамдан қайси жинни бозорда 1 000 сўмдан арзон олиш мумкин бўлган акцияни 1 700 сўмдан олади?). Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бонкалари акцияларини бозор котировкалари бўйича эмас, номинал қиймат бўйича, ҳатто каррасига қиммат нархда сотиб олиши кейинги йилларда (1, 2, 3...) одатий практикага кирди. 2025 йил бюджетига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банклар устав капиталини ошириш учун 1,6 трлн.сўм йўналтирмоқчи, ўтган йилги бюджет бўйича 2,5 трлн.сўм йўналтирган (биронта давлат банки очиқ бозорда ҳеч қурса шу 2,5+1,6 трлн.сўмга сотилармикан ўзи). Энг қизиғи, шу каррасига қиммат сотиб олинган акциялар бир муддат ўтиб каррасига арзон сотилмоқда. Балки бу кичик давлат бонкаларини "хусусийлаштириш" йўлидаги янги схемадир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin