22K53Telegramda ochish
Иссиқхоналаримиз газ йўқлиги учун синаяпти, помидор импорти туфайли эмас Учрашувда қайта ишлаш учун олиб кирилган Хитой помидорлари бозорга чиқиб кетиб, нархни тушириб юбораётгани масаласи кўтарилди. Қайта ишлаш режимида кирган помидорнинг бозорга опчиқиб сотвориш, ҳа - қонунчилик бузилиши. Бу ҳолатларга тегишли чора кўриш керак. Лекин бу дегани помидор импорти учун бож ўрнатиш керак, деган зарарли хулосага етакламаслиги керак. Ўтган ва аввалги йилларда куз-қиш мавсумида иссиқхоналарнинг хонавайрон бўлгани асосий сабаби — бу уларнинг газдан узилиши бўлди. Импорт помидор билан рақобат қила олмагани эмас. Қайтанга бозоримиздаги куз-қишдаги улкан дефицитни айнан туркман помидори қоплаб тура олди. Газ кафолатланса, ишонинг, ўзбек помидори очиқ бозорда туркман помидориниям, хитой помидориниям нарх ва сифат рақобатида ортда қолдиради. P.S. Ўзи “ўзбек газига пишган хитой помидори кириб келиши” бизни чуқур ўйга солиши керак, приоритетларни қайта кўриб чиқишга ундаши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin