Қиммат сўм муаммоси кўтарилмоқда
Учрашувда тадбиркорлардан бир нечтаси яна муҳим масалалардан бирини кўтармоқда. Энергетика тарифларининг кескин кўтарилиши фонида ўзбек маҳсулотларининг ташқи бозорда рақобатбардошлиги пасаймоқда. Йўқ, тадбиркорлар импортдан ҳимоя қилиб бер ё имтиёз керак, демаяпти.
Экспортни рағбатлантириш фақат солиқларни камайтириб бериш ёки тариф сиёсати билан эмас, самарали ва эгилувчан валюта сиёсати орқали ҳам амалга оширилиши зарур.