20K28Telegramda ochish
Тез тиббий ёрдам маркази Тошкентда пилот лойиҳани ишга туширди Эндиликда тез ёрдам чақирилгандан сўнг беморга реал вақт режимида бригада ҳаракатини кўрсатувчи харитага ҳавола бўлган SMS-хабар келади. Ҳозирда ушбу хизмат Тошкентдаги айрим чақирувлар учун браузер орқали ишлайди, кейинчалик уни Yandex Go иловасига ҳам жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу лойиҳа JavaScript API технологияси асосида амалга оширилган бўлиб, унинг мақсади тез ёрдам хизматининг очиқлиги ва диспетчерларга тушадиган юкни камайтиришдир. Республика тиббий тиббий ёрдам маркази маълумотларига кўра, диспетчерлар мамлакат бўйлаб ҳар куни ўртача 40 мингтагача кирувчи чақирувларни қабул қилади, уларнинг 60 фоизи шошилинч ҳолатлардир. Манба

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin