Маълумотлар хавфсизлиги очиқлик ва рақобатни таъминлаш орқали амалга оширилиши зарур
Яқинда Yandex Uzbekistan компанияси Ўзбекистон Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази билан лойиҳа ҳақида эълон қилди. Энди фойдаланувчилар тез ёрдам бригадаси уларга қараб ҳаракатланаётганини хариталарда кўришлари мумкин. Бу жуда қулай бўлишига қарамай, савол туғилади: Ўзбекистон фуқароларининг бундай нозик шахсий маълумотларини хорижий компанияга бериш қанчалик тўғри? Аслида, энди бу компания бизда қаерда, қачон ва қанча одам касал бўлаётганини билади. Баёнотда айтилишича, лойиҳа "кенгайтирилади." Чет элликларга яна қандай маълумотларни беришга тайёрмиз?
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ЙҲХБ эндиликда баъзи кўчаларда ушбу компания светофорларининг иш режими тўғрисидаги маълумотларни узатишини маълум қилмоқда. Энди гап хавфсизлик билан боғлиқ маълумотлар ҳақида ҳам бормоқда. Уларга кириш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимларидан янада нозик маълумотларнинг ҳам "сизиб чиқиши" хавфи йўқми?
Хорижий компания билан бундай давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари хавфсизлиги масаласига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак, яъни очиқ API мезонлари пухта ва аниқ белгиланиши зарур. Очиқ API имконияти (API бу Application Programming Interface) cодда қилиб айтганда, дастурлар ва тизимлар ўзаро маълумот алмашиши учун “таржимон” ёки “ўртамчи”. Агар маълумотлар шаффоф ва тенг имкониятлар асосида тақдим этилса, бу хизматларни маҳаллий ёки бошқа мустақил компаниялар ҳам ривожлантириши мумкин. Яъни, бу проектларни фақат Яндекс эмас, исталган компания амалга ошира олиши керак: Тез ёрдам бўладими ё светоформи ёки айтайлик кадастр ахборотларими Давлат органларининг API маълумотларидан фақат бир танланган компания эмас, бозордаги исталган шу аналогдаги рақамли маҳсулот яратувчилар ҳам бемалол фойдалана билишлари нафақат умуммиллий ва умумбозор манфаатлар, биз истеъмолчилар учун жуда муҳим (жарима иловаси кейси эсингиздадир?).
Шундагина рақобатли ўйин қоидалари пайдо бўлади.
- https://t.me/the_bakiroo/10621@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9910@the_bakiroo