24K87Telegramda ochish
Аҳолига газ етказадиган Ҳудудгаз молиявий ҳисоботида сотилган маҳсулот таннархини кўрсатмаган Ажойиб даврда яшаяпмиз. Аҳолига газ етказиб берадиган Ҳудудгазтаъминот АЖ 2025 йил 1- ярим йиллиги якунлари бўйича молиявий ҳисоботида маҳсулот сотиш таннархини ёпиб қўйган, аниқроғи тегишли қаторига ноль рақамини қолдирган. Худди шунингдек, умумхўжалик фаолияти фойдаси, фойда солиғи ва соф фойда кўрсаткичлари қаторида ҳам ноль натижа кўрсатилган. Компаниянинг ўтган даврларида йиғилган бир неча юз миллиардлик тақсимланмаган зарари ҳам ғойиб бўлган Ҳаммадан қизиғи, Ҳудудгазнинг 6 ойлик якунлари сотув ҳажмларида 3 ойлик (2025 йил 1- чорак) натижаларидан каррасига кам, бунақаси бўлиши мумкинмас. Энергетикага оид корпоратив маълумотларда бемалол манипуляция қилиш мумкинми? Кредиторларни (қарзлар ошишда давом этмоқда), молиявий ҳамкорларни чалғитиш нормами? Бунинг учун ҳеч қандай оқибат йўқми? Ҳудудгаз кенгашида қўр тўкиб ўтирган замминистрлар нима дейди? Хориждан фалон пулга келтирилган "мустақил аъзолар"-чи?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin