26K76Telegramda ochish
Тарифлар каррасига ошганига қарамай, Ҳудудгазтаъминотнинг солиқ тўловлари кескин қисқарган Аҳоли учун тарифлар каррасига оширилган май ойида Ҳудудгазтаъминот АЖнинг солиқ тушумлари 2 баробардан кўпга қисқариб кетган. Газчилар май ойида бюджетга 206 млрд.сўмлик солиқ тўлашган, апрелда бу кўрсаткич 444.8 млрд.сўмни ташкил этган эди. Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари бешталигига кирувчи Ҳудудгазтаъминотнинг солиқ тушумлари кескин пасайиши энергетика тизимидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби ёки нарх шаклланиши ўзгаргани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Лекин биз буни билмаймиз: газнинг ҳақиқий эгаси бўлган ўзбекистонликлар учун ҳаммаси ёпиқ. Нима бўлгандаям, газга оид компанияларнинг бюджетга жами солиқ тушумлари қисқаришда давом этмоқда. Булар бюжетдан субсидиялашдан ҳам воз кечишгани йўқ. Саволни тинимсиз такрорлашдан энди тўхтатмаслик керак: тарифлар каррасига ошгач, ўзбекистонликлар эвазига нима олди? Йирик солиқ тўловчилар қаторида Навоийураннинг тўлаётган солиқлари ўсиб бораётгани қувонарли. Лекин бу тушумлар эртага нархи халқдан яширин АЭС балоси қурилиши бошланса, ўзбекистонликлар эмас, эмиссар пудратчилар чўнтагини молиялаштиришга хизмат қилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin