26K92Telegramda ochish
Хўжаобод газ омборининг сиғими 4 йил аввал оширилмаганмиди? Яширин қарор билан ишончли бошқарувга бериб юборилган Ўзтрансгаз АЖ Газетаўз нашрида антиқа бир материал жойлаштирган. Унга кўра, Ўзтрансгаз АЖ Хўжаобод газ омборининг сиғимини 900 млн.кубдан 1 млрд. 50 млн. кубгача оширади. Лойиҳанинг пулдаги қиймати, молиялаштириш манбалари ва амалга оширилиши муддати ҳақида ҳеч бир ахборот берилмаган. Бу хабар нима учун эътиборни тортди? Чунки 4 йил аввал Ўзтрансгаз АЖ вакилининг Кунўзга берган интервьюсида Хўжаобод газ омборининг сиғими 2018, 2019 ва 2020 йилларда 900 млн.кубдан 1 млрд.50 млн.кубга чиқарилгани ҳақида маълум қилган эди. Мана интервьюнинг матни. Мана бу видеоси. Энди савол: 4 йил аввал Хўжаобод газ омборининг сиғими 1 млрд.50 млн.кубга оширилган бўлса, яна ниманинг сиғимини оширишмоқда? Хўжаобод омборининг мулкчилик шакли ўзгариб қолмадими, ишқилиб?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin