27K87Telegramda ochish
Яна электр масаласи: тадбиркор қишлоқ хўжалиги корхоналарида чекловларни олиб ташлашни таклиф қилди Савдо-саноат палатаси томонидан соҳалар қирқимидаги тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашувларда, адашмасам, учинчи марта тадбиркорлик субъектлари учун электр энергияси истеъмолини ҳисоблаш бўйича ўрнатилган янги тартибни бекор қилиш таклифи берилмоқда. Тадбиркор томонидан ўзи учун олдиндан лимит белгилаш ва лимитдан ортиқча ишлатилган энергия учун икки ва уч баравар тўлов қилиш ривожланаётган бизнес учун ҳақиқий жазо бўлади. Аслида нафақат қишлоқ хўжалигида, балки бошқа соҳаларда ҳам электр энергияси истеъмоли миқдорини олдиндан прогноз қилиш мушкул масала. Айниқса, қишки мавсумда бу умуман имконсиз. Кейинги ой учун олдиндан пул ундиришга чидаш мумкин, лекин белгиланган лимитдан ошган истеъмол учун 2-3 баравар ҳақ тўлаш эса бу ўта кетган адолатсизлик. Шунингдек, амалдаги тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ҳам пасайтиради. Бу ҳақда қайта ва қайта гапирилди. Аммо шонли шоввозлар иқтисодиётни тиз чўктириш йўлидан боришда сабот билан давом этмоқда. Тадбиркорлик субъектлари учун электр энергияси ва газ тарифларини қайта кўриб чиқиш, шу билан бирга, юқоридаги видеода таклиф этилганидек, электр таъминотидаги узилишлар учун электр энергияси етказиб берувчи корхоналарни жавобгарликка тортиш тизимини йўлга қўйиш лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin