Газ омборлари тўлиқ давлат назоратида бўлиши керак
Чунки мамлакат энергетикаси ва унинг барқарорлиги учун газ омборлари фавқулодда муҳим стратегик аҳамиятга эга. Омборларни "хусусусийлаштириш", қайсидир олигархга совға қилвориш бу ўзимизнинг оёғимизга ўзимиз болта уриш билан баробар.
Газ омборларининг олигархлар, айниқса чет мамлакатлар манфаатлари учун ишлайдиган олигархлар томонидан назорат қилиниши, бу энергетик мустақиллик калити қўлдан кетди дегани. Шунинг учун, мавжуд омборларнинг мулкчилик, техник, технологик назорати тўлиқ давлат назорати остида бўлиши лозим. Шилта схемалар орқали Газли омборининг олигархияга совға қилиниб юборилиши улкан хато бўлган. Бу хатони кеч бўлмасидан тезроқ тузатиш лозим. Газли омбори унинг ҳақиқий эгаси ўзбекистонликлар илкига қайтиши керак.
Омборлар билан боғлиқ яна бир масала шаффофлик. Омборларга газ кириши ва чиқиши тўлиқ рақамлаштирилиши ва худди Европадагидек кунлик режимда очиқланиши зарур. Акс ҳолда газ омборлари ўғирлик ва махинацияларнинг манбаига айланади. Кирди деб ҳам газ (пул) ўғирланади, чиқди деб ҳам газ (пул) ўғирланади.
Бугун 12 август, яна 2 ой ўтиб ўтмай куз-қиш мавсуми бошланади. Биз ҳалигача билмаймиз омборларга қанча газ йиғилди, яна қанқа йиғилади (Ўзбекистонликлар учун шимолдан бюджетдан субсидия сарфлаб газ импорт қилиб турган вақтимизда, омбор ва конларимизни эгаллаб олган олигархлар тарафидан газ потиратиб Хитойга сотилиб ётипти).
Шонли энергектиклар тарафидан "!00%дан ортиқ тўлдирилган" дейилган газ омборларидаги газ ўтган йили қанчага етди. Ўтган қишни қандай чиқарганимизни эсласангиз, ҳақиқатда омборлар қанчалик тўлдирилган эди, деган оғриқли савол туғилади.
Ўзи газ омборлариниям ёппасига текширадиган, ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт келмадими?
- https://t.me/the_bakiroo/7513@the_bakiroo