27K104Telegramda ochish
Европа омборларини тўлдириб бўлди, Ўзбекистон омборларига газ тўпланаяптими? Россиянинг газ шантажидан тўғри хулосалар чиқарган Европа иттифоқи иситиш мавсуми бошланмай, омборларида етарли газ захиралашни устувор вазифага айлантирди. Бу йил газ тўплаш ўтган йилдагидан ҳам тезроқ амалга оширилмоқда ва кечаги кун ҳолатига Европа иттифоқи газ омборлари деярли 94%га тўлган. Европани қўй, ўзимизда-чи дерсиз? Ўзимизда нима бўлаётганини биров билмайди. Шонли энергетиклар сукутда. Нафақат Ўзбекистон, бутун Марказий осиёдаги энг йирик бўлган Газлидаги газ омбори шонли энергетикларнинг валийнеъмати швейцарияликми, кипрликми ё гонконгликми бўлган инвесторга бериб юборилган. Албатта, агар нормал реалликлврда яшаганимизда, бошланган сайлов-палов кампаниясининг бош мавзуси совға қилиб юборилган газ омборини Ўзбекистонликлар назоратига қайтариш бўлган бўларди. Лойқа схемалар ва яширин қарорлар билан бегоналаштирилган нефть ва газ конлари, заводлар, омборхоналар, омборлар ва инфратузилма объектларини қайта миллийлаштириш, айбдорларни жазолаш, энергетик тубдан чиқиш ҳақида таклиф ва баҳсларга гувоҳ бўлаётган бўлардик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin