Бюджет дефицити фақат газ импорти ҳисобигами?
Бюджет маълумотлари тақа тақ ёпиқлиги учун фол очишга тўғри келади.
Расмий статистикага кўра, Ўзбекистон 6 ойда 200 млн.долларлик газ импорт қилган. Ички нархлар минг куб газ учун 35-85 долларни ташкил этади. Бизнинг минтақада минг куб газ бозор нархи 200 доллар атрофида. Яъни ҳар минг куб газ учун бюджет ҳисобидан ўртача 150 доллар субсидия ажратилиши керак.
Бу агар газ импорти статистикаси тўғри бўлса, дефицит миқдори 150 млн.доллар ёки 1,7 трлн.сўм атрофида дегани.