19K99Telegramda ochish
Расмий статистиканинг газ импорти бўйича кўрсаткичларига шубҳа билан қараш керак (тузатилди) Буни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бугун эълон қилган ҳисоботи билан солиштиришлар ҳам тасдиқлайди. Расмий статистикага кўра, 2023 йилнинг 6 ойида 200 млн.долларлик, яъни тахминан 1 млрд.куб атрофида газ импорт қилинган ва газ импорти ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2.6 баробарга ошган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эса 6 ойда 2,6 млрд.куб куб газ импорт қилингани, газ импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 баробарига ошганини қайд этмоқда. Шу рақам Бюджет дефицити газ импорти ошганлиги билан боғлиқлиги ҳақидаги баёнотни тушунтиради ва тўлдиради. Одатда ёпиқ ва авторитар давлатларда иқтисодий вазият оғирлашиб боргани сайин ё маълумотларни ошкор қилишни тўхтатиш ёки бўяб-бежаш кўрсатиш бошланади. P.S. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига 2,2 млрд.долларлик хизматлар экспорти қўшилса, олтин экспортига оид фарқ йўқлиги аён бўлади. Лекин газ импорти бўйича савол очиқлигича қолади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin