15K125Telegramda ochish
Ўзбекнефтегаз қудуқ, Лукойл эса газ қазиб олаётгани ҳақида Миллиардлаб инвестициялар ва ташқи қарзлар ўзлаштирилаётган бир вақтда Ўзбекнефтегаз охирги ўн йилда газ қазиб чиқаришни қарийб 1.8 баробарга камайтириб юборгани, ўз вақтида ҳам вазирлик, ҳам компания мақомида бўлган Ўзбекнефтегаз томонидан энг салоҳиятли нефть ва газ участкаларини мамлакат учун ўта ноқулай шартларда чет эл компанияларига бериб юборилгани, 2 йилдан бери қудуқларни қазигани ва таъмирлагани сари ўша қудуқлардан олинаётган жами газ яна камайиб бораёганини кимдир сўрайдими? Нега Лукойл қазиган участкалардан газ чиқади ва биз шу аслида ўзимизники бўлиши керак бўлган газни Лукойлдан сотиб оламиз? Ўзбекнефтегаз ва унинг хорижда рўйхатдан ўтган шериклари аввалбошдан қуриган қудуқларни қазимоқдами? Мақсад нима ўзи, қудуқ қазишми ё газ олишми? Ё ҳаммаси чатишиб кетганми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin