32K89Telegramda ochish
Миллернинг баёноти ўзбек статистикасига тўғри келмаяпти Газпром раисининг ўтган кунги баёнотига ишонилса, Ўзбекистонга газ етказиб бериш қишдаги максимал даражада, кунига 9 млн.куб ҳажмида амалга оширилмоқда. Бу, масалан 7 ойда 1,9 млрд. куб, пулдаги қиймати энг шиширилган 220 долларлик нархлар ҳисобга олинса ҳам, жами 418 млн.доллар дегани. Ўзбекистон расмий статистикасига кўра, 7 ойда 983,7 млн.долларлик газ импорт қилинган. Ўртамчилар қўшиб шиширилган 220 долларлик нархда ҳам бу 4,5 млрд.куб газ ёки кунига 21 млн.куб газ импорт қилинаётганини англатади. Миллерга кўра, Ўзбекистонга газ етказиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ошган, бизнинг статистика эса газ импорти деярли 5 баробар ошганини кўрсатмоқда. Бу рақамлар қандай хулосалар беради? Ё Ўзбекистон Россиядан бошқа, айтайлик, Туркманстондан ҳам газ импорт қилмоқда (масалан, туркманлар ўрисларга сотиши керак бўлган контрактланган газни) ёки ўрис гази ҳаддан ташқари қиммат, минг кубаси 500 доллардан сотиб олинмоқда. Учинчи эҳтимол ҳам бор, шимолдан импорт қилинаётган газ аслида Миллер айтганидан кўпроқ, ўзбек статистикаси рақамларига яқинроқ, унинг бир қисми Ўзбекистон орқали Хитойга реэкспорт қилинмоқда (7 ойда 323,1 млн.долларлик газ экспорт бўлган, ҳажмда агар шиширилган нархлар ҳисобга олинса 1,5 млрд.куб атрофида). Бахтга қарши, газ импортига оид ҳамкорлар биздан ҳам ёпиқроқ давлатлар, уларнинг статистикаси худди Ўзбекистон статистикаси сингари умумий ва юзаки, яъни солиштириб бўлмайди. 2023 йилда Ўзбекистонда 47,5 млрд.куб газ истеъмол қилинган. 2024 йилда газ қазиб олиш 42 млрд.кубгача қисқариши, экспорт эса тўхтамаётгани ҳисобга олинса (шу кунгача 1,5 млрд.куб), ўтган йилгидек истеъмолни таъминлаш учун камида 7 млрд.куб газ импорт қилиниши керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin