26K67Telegramda ochish
Ўзбекистон Қирғизистонга газ экспортини тўхтатган 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Қирғизистонга газ экспорт қилмаган. Бу маълумотларни ҳам ўзимизнинг статистикадан эмас, қўшниларнинг қўлинг ўргулсин статистикасидан топишингиз мумкин. Ўтган йили Ўзбекистон Қирғизистонга ҳар минг куб газни ўртача 150 доллардан экспорт қилган. Яна бир қизиқ маълумот, қирғизлар шимолликларнинг газини ҳар минг кубасини 112,3 доллардан харид қилган. Ўзбекистон Россиядан газни қанчадан сотиб олинаётгани шонли энергетиклар тарафидан махфий деб эълон қилинган. Норасмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон босқинчиларнинг газини воситачи ўртамчилар ҳам иштирок этган ва бюджетдан субсидияланаётган битимлар орқали анча қиммат нархларда, 160-220 доллардан сотиб олмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin