11K13Telegramda ochish
«Агробанк» АТБ ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор «Фермерлар мактаби» очилди. Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – қишлоқ хўжалигида янги бизнес йўналишларини очиш, билимли ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг замонавий технологиялардан фойдаланишни ўргатишдан иборат. Ҳозирча бундай мактаблар реcпубликанинг 5 ҳудудида – Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукусда ташкил қилинган. Уларда 31 майдан бошлаб саралашдан ўтган дастлабки 150 нафар тингловчини фермерликка ўқитиш бошланди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, фермерлар мактабига қабуллар ҳар 2 ойда бўлиб ўтади ва синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар мазкур мактабларга қабул қилинади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin