Осмонга сакраётган олтин сабаб захираларимиз 55 млрд.долларга етган, захираларнинг тез ўсиши хавотирли ҳам
Чунки олтин васвасаси туфайли (иқтисодиётимиз самарали бўлиб қолгани учунмас) шишаётган захираларимиздан кўзи ўйнаётган ўғри олигархлар ва уларнинг малай шотирлари зараркунанда гигант лойиҳаларни ясашга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ уриниб кўришади.
Демак, сентябрда халқаро захираларимиз 4,9 млрд.долларга ошиб, 55,0 млрд.долларга етган. Захираларнинг валюта қисми 735,7 млн.долларга, 10,2 млрд.долларгача, олтин қисми эса 4,2 млрд.долларга 44,2 млрд.долларгача кўпайган.
Олтиннинг физик ҳажми қисқаришда давом этмоқда, яъни ишлаб чиқарилганидан кўра кўпроқ олтин сотилмоқда. Сентябрдаги қисқариш 140 минг унцияни ташкил этган (йил бошидан бери қисқариш 680 минг унция), демак, ўтган ойда 450-500 минг унция миқдорида олтин сотилган (1,8-2 млрд.долларлик).
Захиралардаги ФРРУ ликвид активлари таркиби ва динамикаси номаълумлигича қолмоқда.