24K20Telegramda ochish
Захиралар таркибидаги олтин 12,5 млн унцияга етди, лекин халқаро захиралар барибир қисқаришда давом этмоқда Сентябрда захиралардаги олтиннинг соф ҳажми яна 200 минг унцияга кўпайган ва 12,5 млн.унцияга етган. Бу захиралар бўйича очиқ маълумотлар эълон қилина бошлагандан бери энг юқори кўрсаткич. Лекин арзонлашишда давом этаётган олтиннинг физик кўпайиши умумий қолдиққа ижобий таъсир эта олмаган. Захираларимиз жами ой давомида 583,8 млн.долларга қисқариб, 33,5 млрд.долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми 541,9 млн.долларга, олтин қисми 24,9 млн.долларга қисқарган. Захираларнинг катта қисмини даромадлиги тобора ошиб бораётган АҚШ бондларига ўтказишга энди бироз кеч. 6 ойлик облигацияларнинг даромадлиги деярли 4,5%га етди ва котировкалар ФЗТнинг навбатдаги кутилаётган оширилишларини ҳам ҳисобга олиб бўлган. Лекин секин-аста диверсификация учун бу ишни бошлашдан қўрқмаслик зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin