ЕИ Россияни қора рўйхатга қўшган
POLITICO нашри Европа Иттифоқи расмийлари ва ихтиёридаги ҳужжатга таяниб, Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш бўйича юқори хавфли давлатларнинг "қора рўйхати"га киритгани ҳақида ёзмоқда.
Халқаро назоратчи ташкилот FATF Россияни Украинага тўлиқ миқёсли бостириб киришидан кейин аъзоликдан четлатган эди, лекин ҳалигача уни "қора рўйхат"га киритмаган, гарчи Украина ҳукумати далиллар тақдим этган бўлса ҳам. ЕИ парламент аъзолари Еврокомиссияни бир неча марта FATF қила олмаган ишни бажаришга чақирган.
POLITICO танишган ҳужжатга кўра, Еврокомиссия Москва билан маълумот алмашилмагани сабабли баҳо бериш мураккаблашгани таъкидланган.
Европа Иттифоқи Россиянинг қора рўйхатга киритиш учун етарлича асосларга эга, бу қатор давлатларда террористик ташкилот деб топилган Вагнер ҳарбий гуруҳини молиялаштириш, Шимолий Корея ва Эрон контрагентлари билан молиявий муносабатлар, санкциялар ва ювиш чекловларини айланиб ўтишга хизмат қилаётган криптобиржалар тизимини яратиш кабилардир.
Европа иттифоқининг "қора рўйхати" шу пайтгача FATF "қора рўйхати"нинг айни такрори бўлган. Бугунги кун ҳолатига Россия ҳали реестрда расман пайдо бўлгани йўқ (POLITICO мавжуд рўйхатга илова бўлади деяпти).
Россиянинг "қора рўйхат"да пайдо бўлиши бу мамлакат билан боғланган барча транзакцияларнинг алоҳида ва кучайтирилган тартибда текширувдан ўтказилишини талаб қилади.