Ўзбекистонни яна бир бор Туркманистон ва Шимолия Кореяга айлантиришмаса керак
Дўстлардан бири "Iphone’га аждарҳо бож тўлаттириш учун Ўзбекистонда халқаро ва минтақавий e-sim ишлашини тақиқлаб қўйишади, керак бўлса", деб айтмоқда.
Мен бунчаликка боришмаса керак, деб ишонаман, агар шу ишни қилишса, бир сиқим пулхўрларни боқиш учун йилига камида 2-2,5 млрд.доллар даромад келтираётган туризм саноатидан воз кечиш дегани бўлади.
Дунё бўйича фақат Туркманистон ва Шимолий Кореяда халқаро ва минтақавий e-sim ишлатиш имконсиз (бу мамлакатларнинг операторларига халқаро провайдерлар билан ҳамкорлик тақиқланган). Шунинг учун ҳам, ҳар икки мамлакатда том маънода туризм йўқ.