Iphone учун аждарҳо бож тўлашдан халқаро e-sim ишлатиш каррасига арзонроқ тушади
Сиз Ўзбекистонга макбук олиб кириб бемалол ишлатаяпсизку, сабаби макбук imei'га боғланмаган, шу сабабли телефонларга осилиб ҳаводан пул қилишга ўтган пулхўрлар imei занжирини макбукка қўллай олишмайди. Агар иложини топишганида бу пулхўрлар ўлпонини нафақат телефон, ичкийимгаям қўллашарди.
Ўзбекистонликларни талаб бойлик орттириш билан боғлиқ ҳар қандай зараркунанда ҳаракат (қароқчилар яна ўзларини бизнесмен, инвестор дейишганига ўласанми), йўлини топиш билан боғлиқ чораларни ва тирқишларни қидиришга мажбур қилади (эски замонда йўлини топган жафокаш ўзбек халқи янги замондаям қидириб топади).
Хуллас, худди тўймас пулхўрлар тўдасининг очофатлиги сабаб қозоқ ва қирғизга чиқиб, "права"га ўқиш каррасига арзон тушаётгани каби (пулхўрлар шу каналниям ёпиб қўйишмаса), энди бундан буёғига Iphone учун аждарҳо бож тўлаб, туя эмаслигингни исботлаб imei расмийлаштиргандан, халқаро ёки минтақавий e-sim ишлатиш каррасига арзон бўлади. Айниқса, хорижда ишлаб, ўқиб юрган, ватанга бир неча ойга келадиган юртдошларимиз учун. Маҳаллий алоқа керак бўлса, 10-20 долларга тугмачали телефон ёки эски телефон ишлатса бўлади.
Узоққа бормайлик, Туркия ҳам Ўзбекистондаги каби қимматлаштирилган ўлпон ҳисобига Imei рўйхатини талаб қиладиган кам сонли давлатлардан бири (биздагидагидан фарқли уларда 30 кун эмас, 120 кун ичида imei расмийлаштириш керак). Хўп, хориждан импорт телефон олиб келадиган аксар турклар нима қилади деб ўйлайсиз? Отнинг калласидек бож тўлаб, imei рўйхатидан ўтадими? Йўқ. Улар қиммат импорт телефонларида глобал e-sim ишлатади, бўлди. Маҳаллий алоқа учун эса кўпчилик, арзон маҳаллий телефон ишлатади. Бундан ташқари, мамлакатда imei'ни прошивка қилиб, ўзгартириб берадиган бутун бошли нолегал саноат пайдо бўлган (худо кўрсатмасин, агар тўхтаб, ўзимизни ўзимиз ислоҳ қилмасак, биз ҳам шу ёққа қараб кетаяпмиз).
- https://t.me/the_bakiroo/10995@the_bakiroo
- https://t.me/muhrim2022/5386@muhrim2022