33K210Telegramda ochish
UZIMEI, очкўзлик ва 136 млрд.сўм Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IMEI-кодлар масаласида эълон қилган баёнотида эълон қилинган рақамларда жудаям қизиқарли ҳолатлар бор. Биринчи ҳолат. 2020 йилнинг ўтган даврида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан (Артел деб ўқисангиз ҳам бўлади) атига 51,5 минг IMEI-кодлар рўйхатдан ўтказилган. Уларнинг улуши 1,7 фоизни ташкил этади холос. Бозорнинг жимитдек улушига эга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фойдаси учун отнинг калласидек импорт тарифлар етмаганидек, импорт электротехникаларга утилизация йиғимини жорий қилишмоқчи. Очкўзлик масштаби ва даҳшатини тасаввур қилаяпсизми? Биз бозорда 2 фоизга етмайдиган улушга эга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тўймас иштаҳасини тўйдириш учун деб бутун бошли истеъмолчиларни ва иқтисодиётни жазолаяпмиз. Иккинчи ҳолат. Йил бошидан буён рўйхатдан ўтган IMEI-кодларнинг 2,3 млн.и ёки 76 фоизи жисмоний шахсларга тегишли. Яъни катта эҳтимол четга борган ва четдан телефон сотиб олиб ўзи билан телефон кўтариб қайтган ёки бўлмасам чегарадан ўтаётганда паспорт нусхалари ўғирланган фуқаролар булар. Ҳар икки вазият ҳам даҳшатли картинани юзага келтиради: Ўзбекистон импорт бож тарифлари шунчалари аждарҳоларча ўрнатилганки, четга чиққан бечора фуқаро борки, ўзи билан албатта телефон олиб қайтади ёки ноқонуний импорт билан шуғулланаётганлар четга чиққанларнинг паспорт нусхаларидан оммавий равишда фойдаланишади. Аҳмоқона чекловлар навбатдаги аҳмоқона лазейкалар ва шахсий маълумотлар ўғирланишини саноат даражасига етишига олиб келди. Хулоса қандай? Халқни шилиш учун ташкил этилган UZIMEI тугатилиши керак. Йил бошидан буён одамларнинг кулфати ва азоби ҳисобига йиғилган 136 млрд.сўм охирги тийинигача бюджетга қайтарилиши лозим. Ташкилотнинг аввалги ва ҳозирги бенефициарлари тўлиқ очиқланган ҳолда. Ва эсда тутиш зарурки, ўғирлаш ва ўзлаштириш устига қурилган кэптив экономика мустаҳкамлик захираси ўта заиф бўлади. Кўпга бормайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin