12K46Telegramda ochish
Қароқчиларга тўлаётган товонимиз ҳақида Қайсидир куни Беҳзод Ҳошимов турли тўсиқ, тақиқ ва чегаралар қўйиб пул топиш ҳақида ярим тунда ёзиб қолди. Афсуски, ўша ёзувларни ҳозир қидириб топа олмадим. Тўсиқ қўйиб пул топиш билан машғул "тадбиркорлар"дан улар топаётган пулдан экономикага бир неча марта кўп зиён етмоқда. Агар биз ўзбекистонликлар ўша қароқчи "тадбиркорлар"га улар тўсиқ қўйиб топаётган пулларни шунчаки товон сифатида тўласак ҳам ва масалан қароқчилар бунинг эвазига тўсиқларни олиб ташлашса, бу бизга анча арзонга тушади. Мисол учун: маҳаллангиз бошида битта бандит шлагбаум қўйиб олган ва ҳар ўтганингизда сиздан 2 сўмдан тўлов ундиради. Сиз шлагбаумдан ўтиш, тўлов тўлаш, вақт ва асабларингиз учун 5 сўм йўқотасиз. Жами йўқотишингиз 2 сўм эмас, 7 сўм аслида. Агар сиз ўша бандитга шунчаки товон сифатида 2 сўм тўласангиз ва бандит шлагбаумни олиб ташласа, сизнинг харажатингиз атига 2 сўм бўлади. Беҳзод унинг мисолидан фойдаланганим учун рози бўлади деб умид қиламан.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin